Россиянинг спорт соҳасидаги етакчи интернет нашрларидан бўлган «Sports.ru» Осиё кубоги−2015 доирасидаги Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўйинни таҳлил қилди.
Ўзбекистон турнир фаворитларидан бири сифатида эътироф этилган мақолада терма жамоамиз мусобақага кучли таркиб билан ташриф буюргани қайд этилган. Миржалол Қосимов танлаган таркиб ва тактика ўз самарасини бергани таъкидланган.
Қосимов жамоа ўйинига «тотал футбол» элементларини олиб киргани қайд этилган. Игорь Сергеевнинг голи эса Бразилиядаги жаҳон чемпионатида голландиялик ҳужумчи Робин ван Перси томонидан Испания дарвозасига йўллаган голига ўхшатилган.
Шунингдек, мақола муаллифи ёш футболчиларнинг майдондаги ҳаракатидан ўзбек футболининг келажаги бор, деган хулосага келган. Якунда Ўзбекистоннинг энг кучли томони айнан жамоада эканлиги эътироф этилган.
Изоҳ (0)