«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу билан учрашди, деб хабар беради «Uff.uz».
Суҳбат давомида Лионель Месси жамоа бош мураббийи Луис Энрике билан ўртасида келишмовчилик борлигини тасдиқлади. Аргентиналик футболчи клуб президентидан бу борада бирор чора кўришни сўради.
Ўз навбатида, Хосеп Мария Бартомеу яқин вақтлар ичида мураббийлар штабига янги мутахассис жалб қилиниши ва лозим бўлганда бу инсон бош мураббийлик вазифасини бажаришга киришишига ваъда берди.
Аввалроқ «Барселона» жамоаси бош мураббийи Луис Энрике ва жамоа ҳужумчиси Лионель Месси ўртасидаги зиддиятнинг баъзи тафсилотлари маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)