Хакерлар Германия канцлери Ангела Меркель, мамлакат ҳукумати, ташқи ишлар вазирлиги ва парламенти сайтларини бир неча соатга блоклаб қўйди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Германия Федератив Республикаси ҳукумати матбуот котиби Штеффен Зайбертнинг сўзларига кўра, ҳужум жиддий бўлган. Ушбу хакерлик ҳужуми ортида ким турганига аниқлик киритилмаган. Бироқ, ҳужум учун жавобгарликни Украинадаги «КиберБеркут» хакерлар гуруҳи ўз бўйнига олган.
Гуруҳ баёнотида айтилишича, ушбу иш Германия томонидан Украина ҳукуматига йирик миқдордаги маблағлар ажратилишига қаршилик сифатида амалга оширилган. Қайд этилишича, ҳужум Германия канцлери Ангела Меркель ва Украина бош вазири Арсений Яценюк ўртасидаги учрашув арафасида содир этилган.
Изоҳ (0)