Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон гандбол федерацияси учун 2014 йил катта муваффақият билан якунланди. Uzbekistan Today’нинг хабар беришича, мамлакатнинг ҳам эркаклар, ҳам аёллар гандбол терма жамоалари Жануби-Шарқий Осиё чемпионатининг финал босқичида мос равишда Япония ва Хитой жамоаларини мағлуб этиб, мусобақа ғолиби бўлди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.

Фото: stadion.uz

Фото: stadion.uz

«Терма жамоаларимиз маҳорати ўсганлигини мамнуният билан таъкидлаб ўтмоқчиман. Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда гандболга катта эътибор берилмоқда, кўплаб ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинлари спортчиларимизнинг янада юксакроқ даражаларга кўтарилишларига ёрдам бермоқда. Агар 2013 йилда биз ғалабага қийинчилик билан эришган бўлсак, 2014 йилда эса буни сезиларли устунлик билан амалга оширдик», — деди Ўзбекистон гандбол федерацияси бош котиби Исмоил Матҳолиқов.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 7 жамоа, аёллар ўртасидаги баҳсларида эса 6 жамоа иштирок этди. Ўзбекистоннинг иккала терма жамоаси ҳам энг муросасиз учрашувларни мос равишда Япония ва Хитой термаларига қарши ўтказди.

2015 йилда Ўзбекистон гандболчилари янада юксакроқ маррага чиқиш — Осиё чемпионатида ғалаба қозонишни мақсад қилган. Маълумот учун, ушбу мусобақа 2016 йилги Олимпия ўйинларига саралаш босқичи вазифасини ҳам ўтайди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)