Келаси ҳафтада бразилиялик афсонавий ҳужумчи Роналдо ўйинчи сифатидаги фаолиятини қайта бошлашини маълум қилади. Бу ҳақда ўтган йилнинг декабрь ойида Роналдо хўжайинларидан бирига айланган «Форт-Лодердейл Страйкерс» клуби расмий сайтига асосланиб, «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Ушбу масала бўйича махсус матбуот анжумани 14 январь кунига белгиланди.
Қайд этиш ўринлики, «Форт-Лодердейл Страйкерс» Шимолий Америка футбол лигасининг иккинчи дивизионида иштирок этади. Ўтган мавсум жамоа доимий чемпионатда тўртинчи ўринни қайд этди ва плей-офф босқичининг финалига қадар етиб борди.
Изоҳ (0)