Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги Абдулла Ортиқов номли фуқаролар йиғинида яшовчи 70 ёшли Нормурод Худайбердиев ҳозиргача футбол ўйнашини маълум қилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Бутун умрим давомида футболга қизиқиб келаман. Вилоят биринчиликларида ўйнаганман. Дарвоза ўрнига иккита ғишт қўйиб ўйнардик. Ҳозирда бизнинг туманимизнинг ўзида 18 та сунъий қопламали майдонлар мавжуд. Кийим алмаштириш, ювиниш хоналари, барча керакли жиҳозлар муҳайё.
Фақат келиб шуғулланиш керак. Ўзимнинг 35 нафар невара ва эвараларимни ҳам спортга ўргатяпман. Улар билан тўп ўйнашда давом этяпман. Бундай жамоа билан ёшингни ҳам унутасан», − деди 70 ёшли отахон.
Изоҳ (0)