Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Валентин Коваленко Австралиядаги мусобақада ҳакамлик қилади, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Анча аввал Коваленко Осиё кубогида ҳакамлик қилиши ҳақида хабар берилган эди. Ҳакамнинг ёрдамчиси Маъмур Саидқосимов жароҳат олгани туфайли бригаданинг Австралияга бориши сўроқ остида эди.
Қувонарлиси, Коваленко жамоаси барибир мусобақада ҳакамлик қиладиган бўлди. Унга қанотларда Жаҳонгир Саидов ва гонконглик Чоу Чун Кит ёрдам беришади.
Изоҳ (0)