«Барселона» клуби етакчиси Лионель Месси «Реал Сосьедад»га қарши мағлубият билан тугаган учрашувга жамоа бош мураббийи Луис Энрике томонидан танлаган таркибдан норозилик билдирган. Бу ҳақда Cope нашрига асосланиб «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, аргентиналик юлдуз бой берилган 3 очко учун асосий айбдор сифатида Луис Энрикени кўрсатмоқда. Мессининг фикрича, мураббий таркиб тузаётганида энг оптимал вариантни танлаш ўрнига, барча ўйинчиларнинг кўнглига йўл топишни афзал кўрмоқда.Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳсда Месси, шунингдек яна бир асосий ҳужумчи Неймар ҳам заҳирада қолдирилган эди.
Изоҳ (0)