Жанубий Корея Мудофаа вазирлигининг 2014 йил учун «Оқ китоби»да КХДР ядровий қурол ҳажмини АҚШнинг қитъа қисмига етиб бориш имконига эга бўлган баллистик ракеталарга ўрнатиш учун кичрайтириш технологиялари борасида «сезиларли натижаларга» эришди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Мудофаа китобининг аввалги нашрида фақатгина 2006 ва 2009 йилларда Шимолий Кореяда иккита ядровий синов ўтказилгани кўрсатилган бўлса, эндиликда биринчи маротаба ушбу мамлакатда ядровий қурол яратиш дастурининг технологик таҳлили келтирилмоқда.
«Баҳолашларга кўра, Шимолий Корея ишлатилган ядровий ёнилғисини кўп маротаба қайта генерация қилиш орқали 40 килограмм қурол плутонийи тўплашга эришган. Ҳозирда мамлакатда юқори даражада тўйинтирилган уран ишлаб чиқариш дастури амалга оширилмоқда», − дейилади ҳужжатда.
Пхеньян фаол тарзда узоқ масофаларга қўлланилувчи ракеталарни яратиш устида иш олиб бораётган бўлса-да, ҳозирча уларнинг Корея халқ армияси томонидан фойдаланилгани бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Шимолий Корея халқ армиясига зирҳланган техника, ракетани ишга тушириш мосламалари ва жанговар кемалар етказиб бериш ҳажмини доимий тарзда оширишда давом этган. Шунингдек, икки йилда бир марта чоп этиладиган «Оқ китоб»да таъкидланишича, бу ерда сув ости кемаларининг янги тури қурилаётган бўлиб, улардан бири баллистик ракеталарни ишга тушириш учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)