Малайзиянинг AirAsia авиакомпаниясига қарашли самолёт ҳалокатга учраган ҳудудда 6 январь куни индонезиялик ғаввослар гуруҳи иш бошлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Қидирув ҳудудида об-ҳаво нисбатан яхшиланди. Ҳозирча қутқарувчилар сувдан 37 нафар ҳалок бўлган йўловчиларнинг таналарини олиб чиқишга муваффақ бўлишди, бироқ «қора қути» ҳанузгача топилмаган.
Қидирув кемаларидан бирининг капитани унинг жамоаси фузеляжнинг орқа қисмига ўхшаш бўлакни топганини хабар қилди. Самолётдаги «қора қути» айнан шу ерда жойлашган, аммо бу хабар расман тасдиқланмаган.
Изоҳ (0)