Россиялик олимлар 2015 йил 26 январь куни Ерга хавфли астероид яқин келишини аниқлади, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
2004 BL86 номи берилган жисм Ерга 1,2 миллион километр гача яқин келиши тахмин қилинмоқда. Қайд этилишича, бу космик ўлчовларда кичик масофа ҳисобланади.
Олимлар ушбу жараённи телескоп ёрдамида кузатишни режалаштирмоқда. Астероиднинг диаметри 1 километрга яқинлиги маълум қилинган.
Изоҳ (0)