Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда, мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри бўлмиш Янбуда, шунингдек Таиф ва Биш шаҳарларида таркибида чўчқа гўшти бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари сотувга чиқди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Қайд этилишича, бу ҳолат Саудия Арабистони Савдо ва саноат вазирлиги йўллаган инспекторлар томонидан ўтказилган тадқиқотдан кейин аниқланган.
Саудия Арабистонининг озиқ-овқат ва дори-дармон маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бошқармаси бундай маҳсулотлар миллий стандартларга тўғри келмаслиги боис уларни олиб келиш ва сотишга рухсат бермаганини маълум қилди. Яқин вақт ичида бу маҳсулотлар мамлакат бозорларида қандай пайдо бўлганини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказилади.
Изоҳ (0)