Жаҳон бозорида нефть нархи сўнгги 5 йилдаги энг арзон даражага тушиши оқибатида Россия рублининг кескин қадрсизланиши кузатилмоқда, деб хабар берди «Вести Экономика».
Доллар курси 5 январь кунги савдо очилишида 58,95 рублни ташкил этган бўлса (аввалги кундан 2,95 рублга қимматроқ), евро 71,80 рублга тенг бўлган (аввалги кунгидан 3,2 рублга кўп). Икки валютали саватдаги нарх 3,06 рублга ошиб, 64,76 рублни ташкил этган.
Таҳлилчилар ушбу ҳолатни нефть нархининг пасайишига боғламоқда. Лондон биржасида Brent нефтининг бир баррели нархи 55,54 долларгача тушгани қайд этилган. Шунингдек, бу евро курси пасайишига ҳам олиб келаётгани таъкидланган.
Изоҳ (0)