Хорватиянинг «Хайдук» клуби ўзбекистонлик футболчи Темурхўжа Абдухолиқов билан шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайтига асосланиб «Stadion.uz» хабар берди.
«Темурхўжа Абдухолиқов ва Антонио Милич энди ‘Хайдук’ аъзоси ҳисобланишмайди. Клуб билан ҳамкорлик учун уларга миннатдорчилик билдирамиз ва уларнинг келаси фаолиятига омад тилаймиз. Миличнинг янги жамоаси Бельгиянинг ‘Конинклижке Воетбал’ клуби бўлади. Темурхўжа фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча аниқ эмас», − дейилади расмий сайтда берилган хабарда.
Абдухолиқов 2014 йилнинг февраль ойида «Хайдук» билан шартнома имзолаганди.
Изоҳ (0)