Доғистонда «Анжи-2»нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Ҳасан Муҳамедов ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Маълумотларга кўра, 3 январь куни номаълум шахс ичида «Анжи-2» футболчиси бор машинани ўққа тутган. У оғир жароҳат туфайли шифохонада вафот этган.
«Анжи» клуби бош директори Муҳамед Исаев марҳумнинг оиласини қўллаб-қувватланишини таъкидлади.
Изоҳ (0)