КХДР етакчиси Ким Чен Ин автомобиль ҳайдашни уч ёшида ўрганган экан, энди эса Шимолий Корея давлат телевидениесида унинг самолёт бошқариш малакасини ҳам эгаллаганини намойиш этилди, дея хабар бермоқда «Kun.uz» The Telegraph ахборотига таяниб.
30 декабрь, сешанба куни эфирга узатилган видеолавҳада 31 ёшли Ким Чен Ин дастлаб парвозолди ҳужжатларини текшираётганини, сўнг «Антонов-148» самолёти бошқарувини қўлга олаётганини кўриш мумкин.
КХДР нашрларининг ёзишича, самолётни Ким Чен Иннинг ўзи учириб, ўзи қўндирган, ёнидаги икки ёрдамчи эса шунчаки ўтирган. Кадр ортидаги овоз эса Ким Чен Иннинг маҳоратини жуда ҳаяжон билан таърифлайди.
http://www.youtube.com/watch?v=3j9S4IMsot8
Камера, асосан, Шимолий Корея раҳбарини суратга олган бўлиб, унинг икки ёрдамчиси нима билан машғул бўлганини пайқаш осон эмас.
Изоҳ (0)