Марсда саёҳат қилиш учун мўлжалланган автомобиль концепти яратилди (фото)
Бразилиялик дизайнер Эдуардо Галвани лойиҳаси бўлган бу келажак автомобили Nimbus дея номланади. Унинг дизайни фургонга ўхшаш ишланган бўлиб, Volkswagen микроавтобусини эслатади, дейилади The Verge хабарида.
Nimbus концепти. Фото: The Verge
Nimbus пуфак шаклида бўлиб, унда қайрилган ойна, углерод-тола, титан ва алюмин ишлатилади. Фото: The Verge
Автомобиль ишлаб чиқарилганда оғирлиги 1,6 тонна бўлиши кўзда тутилган. Шунингдек, Галвани ўзининг автомобиль лойиҳасида бир қанча техник хусусиятларни ҳам ўйлаб қўйган.
Ундаги нарвон ва том қисми худди микроавтобусни эслатади. Фото: The Verge
Унда масофани аниқлаш сенсорлари ҳам ўрнатилади. Фото: The Verge
180 от кучига эга электр двигатели орқа томонга ўрнатилади, шунингдек унда газда ишлайдиган двигатель ҳам мавжуд бўлади. Фото: The Verge
Автомобильда қуёш батареялари ўрнатилади. Фото: The Verge
Nimbus соатига 160 километр тезлик билан ҳаракатлана олади. Фото: The Verge
Автомобильда музлатгич ўрнатилгани боис, ундаги ўриндиқлар сони 5та ва улар ердан анча баланд бўлади. Фото: The Verge
Марсда саёҳат қилиш орзумиз учун бу шиша ва металдан қилинган автомобиль концепти ажойиб ечим, дейилади хабарда. Сиз нима деб ўйлайсиз?
Изоҳ (0)