Ўзбекистонлик тўрт нафар ёш олимга БМТ шафелигида фаолият кўрсатадиган Ривожланаётган мамлакатлар халқаро фанлар академияси (TWAS) соврини топширилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Улардан уч нафари фан номзодлари ва катта илмий ходимлар эканлиги қайд этилган. Кимё йўналишида Умумий ва ноорганик кимё институтидан Хайрулла Бобоқулов замонавий самарали минерал ўғитларни ишлаб чиқишга қўшган ҳиссаси учун, физика йўналишида Ядро физикаси институтидан Аҳмаджон Абдужабборов тортишиш назарияси бўйича изланишлари учун, астрономия йўналишида Улуғбек номидаги Астрономия институтидан Юсуфжон Тиллаев астроиқлим бўйича тадқиқотлари учун совринга лойиқ деб топилган.
Шунингдек, биология соҳасида жорий йилда докторлик диссертациясини ёқлаган Иммунология институти ходими Татьяна Хегайга ҳам мукофот топширилди.
Изоҳ (0)