Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Абай ҳамда Себзор кўчаларини боғлаб турувчи йўл номаълум муддатга ёпиб қўйилди. Бу ҳақда «Uz24.uz»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Йўл 29 декабрь, душанба куни тонгда, соат 4:30 да А. Қодирий кўчасидаги таъмирлаш ишлари туфайли ёпиб қўйилган. Таъмирлаш ишларининг қачон тугаши маълум эмас.
Ҳозирда йўлнинг бу ҳудудида Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманини боғлайдиган кўприк қурилиши давом этмоқда. Янги кўприк автомобиль тирбандлиги муаммосини ҳал қилиши, шунингдек, автомобиль ва пиёдалар учун йўл ҳаракатини қулайлаштириш имконини яратиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)