Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири тўрт автомобиль тунда светофорнинг қизил чироғига тўхтамай ўтгани қайд этилган видеолавҳани тармоққа чиқарди.
Тошкентдаги Чимкент йўли кўчасида автомобиль видеорегистратори орқали тасвирга олинган видеолавҳада светофорнинг қизил чироғи ёниб турган вақтда дастлаб бир автомобиль назорат чизиғидан ўтиб тўхтаган. Кейин эса икки автомобиль қизил чироққа тўхтамай ўтиб кетган, жумладан улардан бири қарама-қарши йўналишда ҳам ҳаракатланган. Бироздан кейин яна икки автомобиль қизил чироққа тўхтамасдан ўтиб кетган.
Автомобиллар ҳайдовчиларининг ушбу ҳаракатлари гуруҳ фойдаланувчиларининг кескин танқидларига сабаб бўлган.
Қайд этиш лозимки, ушбу қоидабузарликлар кузатув камералари ўрнатилгач содир этилса, унинг иштирокчилари жами 1 937 430 сўм миқдорида жарима тўлашларига тўғри келар эди. Яъни, қизил чироққа тўхтамаганлик учун энг кам иш ҳақининг 2 баравари (215 270 сўмдан) миқдорида жами 861 080 сўм, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланганлик учун эса энг кам иш ҳақининг 10 баравари − 1 0765 350 сўм миқдорида жарима тўланиши керак бўлади.
Изоҳ (0)