Sky Sports телеканали журналисти Антонио Боселли ўз ҳамкасби Жоржо Терруцсига асосланиб, «Формула-1» пойгаларининг етти карра чемпиони ҳисобланган Михаэль Шумахернинг жорий ҳолати ҳақида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz»
«Шумахер аёли ва болаларининг овозини эшитганида йиғлаяпти. Бу ачинарли хабар, бироқ унинг ҳаётга қайтаётганининг яхши бир белгиси ҳам», – дея Боселлининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда R-Sport.
Эслатиб ўтамиз, Михаэль Шумахер 2013 йилнинг 29 декабрида Алп тоғларида чанғи учаётганида боши билан йиқилиб, жиддий жароҳат олганди. Ҳозирги вақтда у ўз уйида, шифокорларнинг назоратида остида тикланиш курсини ўтамоқда.
Изоҳ (0)