Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Осиё Кубогига жўнаб кетиш арафасида матбуот анжуманида ОАВ ходимлари саволларига жавоб беради. Миллий терма жамоа бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани 30 декабрь, сешанба куни ЎФФ анжуманлар залида соат 12:30 да бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расмий сайтида хабар берилди.
Миржалол Қосимов иштирокидаги матбуот анжумани 10 январь куни Австралияда старт оладиган Осиё Кубогига тайёргарлик жараёни ва терма жамоанинг мазкур баҳслардаги иштироки ҳақида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги баҳслари 9 январь куни старт олади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса мусобақанинг “B” гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва КХДР терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Миржалол Қосимов жамоаси турнирдаги илк ўйинини 10 январь куни КХДР терма жамоасига қарши ўтказади.
Изоҳ (0)