Андижон вилоятининг Жалолқудуқ тумани «Ёрқишлоқ» қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро кечқурун қаршисидан келаётган аёлнинг уяли телефони ва сумкасини тортиб олиш ниятида унга бирдан ташланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар берди.
Бироқ жиддий қаршилик ва шовқиндан ёрдамга келаётган кишиларни кўриб, воқеа жойидан яширинди. Ички ишлар идоралари ходимлари зудлик билан воқеа тафсилотларини ўрганиб чиқди. Натижада мазкур ҳуқуқбузарликни қўшни кўчада яшовчи фуқаро содир этганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)