Терговчилар сентябрь ойида Берлинда ўтказилган IFА кўргазмасида Samsung кир ювиш машиналарини бузиб қўйишда айбланаётган LG топ-менежери Жо Син Чин иши юзасидан компания штаб-квартирасида тинтув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Российская газета».
Менежернинг хонасидан кўргазмага тайёргарлик кўриш жараёнига оид қаттиқ дисклар ва ҳужжатлар текшириш учун олиб кетилган. Шунингдек, терговчилар LG компаниясининг Чханвондаги маиший техника заводини ҳам бориб кўришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, IFА 2014 кўргазмаси очилишидан бир кун олдин Берлиндаги гипермаркетда жойлашган Samsung компаниясининг бўлимида кир машиналари эшикларини бузиб чиқаётган эркак қўлга олинган эди. Кейинроқ у LG компаниясининг маиший техника бўлими топ-менежери эканлиги аниқланган. LG дастлаб буни рад этган бўлса ҳам, кейинроқ рақибининг бузилган кир машиналарини сотиб олишни эълон қилган.
Изоҳ (0)