Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида жойлашган уйлардан бирида ўғрилик содир бўлди, деб хабар бермоқда «На посту» газетаси.
Тумандаги қишлоқлардан биридаги хонадонга муқаддам судланган 21 ёшли йигит деразадан кириб, уйдаги 1,5 миллион сўм, 350 доллар ва ноутбукни олиб чиқиб кетган.
Хонадон эгаси ўғрилик содир этилганини пайқагач, тезда ички ишлар органларига мурожаат қилган. Ҳуқуқ муҳофазачилари томонидан шу қишлоқда яшовчи йигит ушбу жиноятни содир этгани аниқланиб, қўлга олинган.
Изоҳ (0)