25 декабрь куни Москвада 10 баллик йўл тирбандлиги 12 соат давом этди. Интернет қидирув тизимларининг маълумотига кўра, ҳозирда вазият бир балл енгиллашиб, 10 баллик шкалада 9 баллга тенглашган, деб хабар беради «Kun.uz».
Об-ҳаво шароитининг ноқулайлиги туфайли шаҳарда йўл транспорт ҳодисалари кескин кўпайган. Москва транспорт департаменти маълумотларига кўра, бир соат давомида 500 дан ортиқ йўл транспорт ҳодисалари кузатилган ва шулардан 45 таси йўл ҳаракатига жиддий таъсир кўрсатган.
Ҳозирги вақтда Москва кўчаларида 14 мингга яқин қор тозаловчи машиналар тинимсиз ишламоқда.
Изоҳ (0)