24 декабрь куни Япония бош вазирлиги учун бўлиб ўтган сайловлар Синдзо Абэнинг бу лавозимга қайта сайланиши билан якунланди. Бу ҳақда France Presse ахборотига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Синдзо Абэ қуйи палатанинг 475 депутати ўртасида ўтказилган сайловда 328 овоз олган ҳолда ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Абэ бошчилик қиладиган Либерал-демократлар партияси 14 декабрь куни бўлиб ўтган парламент учун умумхалқ сайловларида ҳам катта устунлик билан ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)