Навоий шаҳар ҳокимининг 2014 йил 19 декабрдаги қарори билан ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Облақулов Лочин Нурқулович тайинланди. Бу ҳақда Навоий шаҳар ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.
Л. Облақулов 2011 йилдан буён Навоий вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келгани қайд этилган.
Изоҳ (0)