2015 йилда Тошкентга яна 10 та Hyundai русумидаги тез ёрдам машиналари келтирилади, шунингдек Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқариладиган Isuzu тез ёрдам машиналари ҳам олиб келинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Мамажонов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Қайд этилишича, бугунги кунда пойтахтда 138 та тез ёрдам машиналари фаолият кўрсатмоқда. Сўнгги икки йилда Hyundai русумидаги 32 та тез ёрдам машиналари олиб келинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жанубий Корея ҳукумати шошилинч тиббий ёрдам хизматини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқмоқда. Лойиҳа амалга оширилиши учун Корея томони 3 миллион доллар ажратиши мумкинлиги айтилган. Лойиҳа доирасида шошилинч тиббий ёрдам хизматининг ягона диспетчерлик коммуникация маркази ташкил этиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)