Хитой Россияга сўнгги вақтларда мамлакат дуч келган иқтисодий қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
«Россия томонига зарур бўлса, биз ўз имкониятларимиз доирасида керакли ёрдамни таъминлаймиз. Россияда иқтисодий вазиятдаги мавжуд қийинчиликларни енгиб ўтиш учун қобилият ва оқиллик мавжуд», − деди Хитой ташқи ишлар вазири.
Хитойлик экспертлар Россиядаги иқтисодий вазият ёмонлашишини тахмин қилмоқда. Жумладан, Россия иқтисодиёти учун энг оғир давр эндигина бошлангани ва келаси уч йилда жиддий қийинчиликларга дуч келиши мумкинлиги қайд этилган.
Изоҳ (0)