УЕФА матбуот бўлими раҳбари Педру Пинту Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду клублар ўртасида кечган жаҳон чемпионати финалида «Сан Лоренсо» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўтказилган тақдирлаш маросимида УЕФА раҳбари Мишель Платини қўлини сиқмагани борасида изоҳ билдириб ўтди. Бу ҳақда «Uff.uz» хабар бермоқда.
«Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Криштиану Роналду тақдирлаш маросими бошланмасидан аввал Платини билан кўришиб бўлган эди. У медаль олиш учун ортга қайтган вақтда Платини Анчелотти билан гаплашиб турганди. Шу сабабли Роналду четлаб ўтиб кетган.
Ўз томонимдан шуни кафолатлашим мумкинки, бу ўринда ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Мен Платини билан гаплашиб олдим ва у одамларда пайдо бўлган нотўғри фикрдан хафа эканини билдирди. Одамлар Платини Роналдуни ёқтирмайди, деб ўйламоқдалар. Аммо бу нотўғри», - деди Пинту.
Изоҳ (0)