Келаси йилда Тошкентда саккизта турли тиббиёт объектлари қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти соғлиқни сақлаш бош бошқармаси раҳбари Бахтиёр Мамажонов маълум қилди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Унинг сўзларига кўра, 2015 йилда пойтахтнинг Миробод туманида янги оилавий поликлиника қурилади. Яна 7 та объектда реконструкция ишлари олиб борилади. Булар: Биринчи шаҳар шифохонаси, Перинатал марказининг акушерлик блоки, Биринчи сил касалликлари шифохонаси, Иккинчи сил касалликлари шифохонаси, Биринчи шаҳар болалар шифохонаси. Ушбу мақсадлар учун 33,5 миллиард сўм йўналтирилади.
Қайд этилишича, ҳозирда Тошкентда 60 та оилавий поликлиника, 11 та марказий кўп тармоқли шифохона, 12 та стоматология поликлиникаси, 21 та диспансер, 7 та тиббиёт маркази ва битта талабалар поликлиникаси фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ (0)