«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду туғилган Португалиядаги Мадейра оролида футболчига атаб ҳайкал ўрнатилди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Футболчининг ўзи «Хизматлари учун» медали билан тақдирланган. Баландлиги 2,4 метр бўлган ҳайкал Фуншал шаҳрида ўрнатилди. Роналду айнан шу жойда дунёга келган.
«Мен учун ушбу совринни қўлга киритиш катта шараф. Ҳиссиётларимни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Ривожланишим учун бу менга қўшимча иштиёқ беради. Бу мен учун махсус кун», – деди Роналду.
Изоҳ (0)