ФИФА Ижроия қўмитаси ҳакамларнинг ёшига нисбатан қўйилган чекловни олиб ташлади, деб хабар беради «Stadion.uz».
Шу пайтгача ҳакамлар 45 ёшга тўлгач профессионал фаолиятини якунлаши шарт эди. ФИФА расмий сайтининг хабарига кўра, Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтган Ижроқўм йиғилишида ҳакамларга 45 ёшга тўлгандан кейин ҳам ишлашга рухсат берилди.
Фақат бунинг учун улар ФИФАнинг ҳакамлар Қўмитаси томонидан ҳар йили мажбурий равишда текширувдан ўтиши шарт. Тиббий кўрик ва фитнес-тест натижаларига қараб, ҳакамларнинг қўлига ҳуштак олиш ёки олмаслиги маълум қилинади.
Изоҳ (0)