Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида Sony Xperia C3 смартфони 1 200 000 сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.

Фото: GSMarena

Фото: GSMarena

Смартфон 5,5 дюйм ва 1280×720 ўлчамли Triluminous дисплейи, 1,2 ГГц частотага эга тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon процессори, 1 Гб тезкор ва MicroSD ёрдамида 32 гигабайтгача кенгайтириш мумкин бўлган 8 Гб ички хотирага эга.

Ушбу смартфоннинг 5 мегапикселли олд камераси кенг тасвирга олиши ва вспишкага эга эканлиги боис, у селфи телефони деб ҳисобланади. Унда Android 4.4 KitKat операцион тизими ўрнатилган, аккумуляторининг қуввати эса 2500 мА·соатни ташкил этади.

Шунингдек, «Пароль» нашрида қуйидаги мақолаларни ҳам ўқишингиз мумкин:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди