Тошкентда оилавий комедия жанридаги «Куёвмисан, куёв» фильми премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Popcorn.uz»га асосланиб, «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
Анча вақтдан буён мухлисларнинг қизиқишига сабаб бўлаётган бу картинанинг премьерасини Лутфулла Саъдуллаев ёш ижодкор қиз билан бирга олиб борди.
Фильм Гулруҳ Ёрматова ҳамда Ғайбулла Умаров сценарийси асосида тасвирга олинган. Кинонинг постановкачи режиссёри Талъат Мансуровдир.
Картинада бош ролларни Шерзод Бин, Ситора Олимжонова талқин этган бўлса, шунингдек, кинода маҳоратли ва профессионал даражадаги актёрларимиздан Матёқуб Матчонов, Муяссар Бердиқулова, Тоҳир Саидовни ҳам кўришингиз мумкин.
Изоҳ (0)