Михаил Ходорковский Twitter орқали Россия президенти Владимир Путиннинг у сиёсат билан шуғулланиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига жавоб берди, деб хабар бермоқда «РБК».
«Ходорковский авф ҳақида сўраганда сиёсат билан шуғулланмоқчи эмасди. Лекин мен қарор қабул қилаётганимда буни ўйлаганим йўқ. У бошқа барча Россия фуқаролари каби сиёсат билан шуғулланиши мумкин. Менимча, тўғри йўл тутдим», − деди Путин.
«Онам билан хайрлашишга имкон берди. Бу тўғри. Оиламга тегишларига қўймади. Бу ҳам тўғри. Шунинг учун у − душман эмас, балки сиёсий рақибдир. Майли, радикаллар мени ҳам ҳақоратлашсин», − деб ёзди Ходорковский бунга жавобан.
Изоҳ (0)