Туркиянинг марказий қисмида хорижлик сайёҳлар парвоз қилаётган ҳаво шари қулаб тушиши оқибатида бир нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда The Daily Сабаҳ.
Шар Каппадокия вилоятидаги Гереме шаҳри яқинида қулаб тушган. Ҳаво шарида Хитой ва Малайзиядан келган сайёҳлар парвоз қилаётган бўлган. Ўн киши турли даражадаги тан жароҳати олган.
Ҳаво шарининг қулаши сабаблари маълум қилинмаган
Изоҳ (0)