Энг йирик алоқа оператори Beeline Роман Баранников молия директори этиб тайинлангани ҳақида хабар беради.
«Beeline тармоғини замонавийлаштириш келажакдаги самарали бизнес жараёнларини қуришда ёрдам берадиган йирик пухта режалаштирилган сармояларни талаб қилади. Ишонаман, Романнинг кўп йиллик тажрибаси ва касбий билимлари компания ва абонентлар манфаатлари учун ривожланишнинг инновацион стратегиясини амалга оширувчи вазифаларни муваффақиятли ечишга ёрдам беради», — деди Unitel МЧЖ Бош директори Александр Воробёв.
«Мен очиқ, ишончли ва тез ривожланувчи компания барпо этилишида ўз ҳиссамни қўшиш учун катта шижоат билан иш бошламоқдаман», — деб қайд этди Роман Баранников.
Роман Баранников 1973 йилнинг 3 декабрь куни таваллуд топган. Н.Э. Баумен номидаги Москва давлат техник университетини 1997 йил тамомлаб, биринчи олий маълумотини техника соҳасида олган. Кейин эса у ўз ўқишини иқтисод ва молия соҳасида давом эттирган.
Роман Баранниковнинг молия соҳасидаги тажрибаси 17 йилдан зиёд муддат давомида тўпланган.
Изоҳ (0)