2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда микрофирма ва кичик корхоналар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликлар экспортидан келадиган валюта тушумларининг 25 фоизини сотиши мажбурий қилиб белгиланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Бу «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Президенти қарори билан белгилаб қўйилди.
Ушбу меъёр ТН ТИФ коди 07,08,0904,12 бўлган маҳсулотлар экспортини амалга оширадиган микрофирма ва кичик корхоналар учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)