Сирдарёлик ҳайдовчи Nexia русумли автомашинасига уч нафар йўловчини ўтқазиб пойтахтга қараб йўлга тушади. Лекин машина шаҳардан чиққач, йўловчиларнинг асл мақсади аён бўлади. Бу ҳақда «Постда» газетасига асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Улар ҳайдовчини бўғиб, сўнгра оёқ-қўлини боғлаб, юкхонага жойлашади. Кейин унинг ёнида бўлган 100 минг сўм пулини олишади ва улардан бири автомашинани ҳайдаб кетаётганда бошқарувни йўқотиб, тўсиққа бориб урилади. Босқинчилар автомашинани ташлаб воқеа жойидан қочишади.
Воқеадан хабар топган ички ишлар идоралари ходимлари зарур чораларни кўришди. Кўп ўтмай босқинчилар қўлга олинди. Ҳозирда уларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)