Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳрида йўловчи элтувчи корхоналар томонидан еттита янги Isuzu автобуслари харид қилиниб, ўндан ортиқ киши иш билан таъминланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати.

Самарқанд вилояти. Фото: ЎзА

Самарқанд вилояти. Фото: ЎзА

Самарқанд шаҳрининг ички йўналишларида фаолият кўрсатаётган «Навобод транс» маъсулияти чекланган жамияти томонидан лизинг асосида иккита Isuzu NP37 русумли автобуслар харид қилиниб, Самарқанд шаҳридаги «Шўрбойи маҳалласи — Саттепо маскани» йўналишига қўйилди. Янги автобуслар сотиб олиниши муносабати билан яратилган иш ўринларига тўрт нафар ҳайдовчи ва механик қабул қилинди.

Жомбой туманидаги «Қора Гавҳар Ойбек» МЧЖнинг автотранспорт парки эса бешта Isuzu NP37 русумли янги автобус билан бойиди. Айни пайтда ушбу замонавий автотранспорт воситалари «Жомбой туман газ корхонаси — Жомбой шаҳри — Самарқанд, Шоҳи Зинда АББ» йўналишида аҳолининг узоғини яқин қилмоқда. Янги автобуслар саккизта иш ўрнини яратиш имконини берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди