Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Шахтинск шаҳрида яшовчи эркак ичида 12 йил аввалги операция вақтида қолиб кетган ҳолда яшаётгани маълум бўлди, деб хабар бермоқда Қарағанданинг «Новий вестник» газетаси.

Фото: nv.kz

Фото: nv.kz

Қайд этилишича, операция вақтида жаррроҳ қайчини унутиб қолдирган. Шу давр мобайнида эркак ўзини яхши ҳис қилиб келган. Бу ёзда эса унинг иштаҳаси йўқолгач, шифокорга учраган. Улар унга ҳеч қандай ташхис қўёлмай қийналган, компьютер томографияси ўтказилгач эса ҳамма ҳайратда қолган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, одатда танада бирор ташқи элемент қолиб кетса, бу албатта белги беради. Бироқ бу ҳолатда 12 йил умуман сездирмаган. Тиббиёт ва фармацевтика фаолияти назорати қўмитаси агар қайчини унутиб қолдирган жарроҳ устидан шикоят қилинмаса, бу иш очилмаслигини қайд этган. Бемор эса ҳозирча шифокор билан тортишишни ўйламаётгани, балки қайчини олиб ташлаш учун янги операцияга тайёрланаётгани ва бу сафар тиббиёт ходимлари ўз ишларини тўғри бажаришига умид қилаётгани айтилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?