Ўзбекистон ва Фаластин терма жамоалари ўртасида 13 декабрь куни бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувини Муҳаммад Ал Заруний бошчилигидаги Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган ҳакамлар бригадаси бошқариб боради, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Осиё Кубоги — 2015га тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда БААнинг Дубай шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказмоқда. Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоа мазкур йиғин доирасида 13 декабрь куни Дубай шаҳрида Фаластин терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу учрашувни эса Муҳаммад Ал Заруний бошчилигидаги БААлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги — 2015га тайёргарликни икки босқичда олиб боради. Режага кўра, илк йиғин Дубай шаҳрида 14 декабрь кунигача давом этади. БААдаги иккинчи йиғин эса 17—28 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Мазкур йиғин давомида миллий терма жамоа Фаластиндан ташқари Иордания (20 декабрь) ва Ироқ (25 ва 28 декабрь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.
Ўзбекистон — Фаластин (Ўртоқлик учрашуви)
Бош ҳакам: Муҳаммад Ал Заруний (БАА)
Лайнсменлар: Али Ал Жасим Абдулла, Аҳмад Ал Рашадий (иккиси ҳам БАА)
Захира ҳаками: Абдулла Алзаабий (БАА)