Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

10 декабрь куни Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежида «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлими вилоят ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этган «Биз келажакка ишонамиз!» вилоят ёшлар форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бухоро вилояти. Фото: ЎзА

Бухоро вилояти. Фото: ЎзА

Форумни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш эди.

Киноактёрлар, ёзувчи ва шоирлар, таниқли спортчилар, олимпия ва параолимпия чемпионлари иштирок этган талабалар билан учрашув тадбирида «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмаси билан тасвирга олинган ватанпарварлик руҳидаги «Гумроҳлар» бадиий фильми ҳамда «Ўзбекистон давлат рамзлари» ва «Ўзбекистон – Ватаним маним» ҳужжатли фильмлари намойиш этилди.

Форум Ўзбекистон президентининг 2014 йил 6 февралда имзолаган «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида кўрсатилган вазифаларни бажариш юзасидан ташкил қилинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим
Спорт
Энг тартибли ҳимояга эга Ўзбекистон, 69 гол ва юздан ортиқ сариқ карточка. U-20 Осиё Кубоги—2023 рақамларда
Маҳаллий
Ўзбекистон Марказий Осиёда ягона тўлов тизими яратишни таклиф қилди