Андижон шаҳрида 125 ўринли мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
«Соғлом бола йили» Давлат дастури ижроси доирасида «Андижон биокимё заводи» акциядорлик жамияти томонидан барпо этилган мазкур мактабгача таълим муассасаси ўзига хос лойиҳа асосида қад ростлади.
Бу ерда кичкинтойларнинг замонавий таълим-тарбия олиши учун барча зарур шарт-шароит яратилган. Хусусан, турли эртак қаҳрамонлари акс этган ўйингоҳлар, мини-футбол, волейбол, баскетбол майдончалари, ёзги ва қишки чўмилиш ҳавзалари, болалар ўйнайдиган махсус айвонлар ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. Рус ва инглиз тиллари, мусиқа, спорт машғулотлари ўтказиладиган хоналар ҳам зарур қўлланма, кўргазмали қуроллар, замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланган.
Тадбирда кичкинтойлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз киритиб, барчага хушнудлик бахш этди.
Тадбирда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов сўзга чиқди.
Изоҳ (0)