Manta номли Хитой компанияси фақат сенсорли тугмаларга эга бўлган Manta X7 смартфонини ишлаб чиқармочи. Бу ҳақда Phonearena.com сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Ҳозирда смартфонларнинг ўчириш-ёқиш, овозни кўтариш-пасайтириш, Home — асосий ва бошқа тугмалари сенсорли эмас. Manta компанияси ушбу тугмаларни ҳам сенсорлисига алмаштирмоқчи. Manta X7 эса бундай турдаги илк смартфон бўлади.
Барча тугмалари сенсор бўлган смартфон қандай ишлаши ҳақида маълумот мавжуд эмас. Аммо тушуниш мумкинки, смартфон корпусининг ён томонларида ҳам сенсорлар ўрнатилиши мумкин.
Изоҳ (0)