УЕФА раҳбари Мишель Платини ЖЧ — 2022 мезбонини аниқлашда ўзининг пора олганлиги ҳақидаги хабарларга муносабатини билдирди, деб хабар беради «Stadion.uz».
«Мен мутлақо айбсизман. Мен Пикассо портретларини ҳам, олтин қуймаларини ҳам, нефть ҳам, газ ҳам олмаганман.
Мен жуда кўп миш-мишлар қурбони бўляпман. Бу ФИФАнинг чуқур текширувига олиб келди», — деди Платини.
Изоҳ (0)