Октябрь охирида хабар берилган Sony Aquatech Store сув ости дўкони иш бошлади. Бу ҳақда Phonearena.com сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Хабар қилинишича, ушбу дўкон тўрт метр сув остида жойлашган бўлиши керак эди. Ушбу сув ости дўкони Дубайда жойлашган бўлиб, унда Sony компаниясининг Xperia гаджетларини сув остида ишлатиб кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Sony компанияси 2013 йилда илк сув ўтказмас Xperia Z смартфони ва Xperia Tablet Z планшетларини тақдим этган эди. Компаниянинг сўнгги Xperia Z3, Xperia Z3 Compact смартфонлари ва Xperia Z3 Tablet Compact планшетлари янада яхшироқ сув ўтказмаслик хусусиятига эга.
Ҳозирда ушбу дўконга фақатгина айрим ОАВ ходимлари, таклиф қилинган инсонлар ва конкурсда ғолиб бўлганлар кириши мумкин. Лекин ёмони, бу дўкон уч кунгина ишлаши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)