Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси 2014 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Давлат консерваторияси билан ҳамкорликда немис бастакори Рихард Штраус таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан хотира концертини ташкиллаштиради. Бу ҳақда Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Давлат консерваторияси қошидаги мусиқали театр-студиянинг симфоник оркестри профессор Владимир Неймар раҳбарлигида бир қанча асарларни ижро этади. Биринчи навбатда бастакор учун ўрнак бўлган буюк санъаткорларнинг — Людвиг ван Бетҳовеннинг фортепиано учун оркестр иштирокидаги 5-концерти ва Рихард Вагнернинг «Риэнци — сўнгги трибун» асари ижро этилади.
Концерт дастурида Рихард Штраус ижодига тегишли «Дон Жуан» ва «Атиргул кавалери» асарларидан парчалар ижро этилади.
- Ижрочилар: Владимир Лобов ва Бекзод Давранов
- Оркестрнинг бадиий раҳбари: профессор Зоҳид Ҳақназаров
Изоҳ (0)